Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳа, зарар келтиради» - Facebook тан олди
Фото: РИА "Новости"
Facebook ижтимоий тармоғи тадқиқотчиларининг тан олишича, ижтимоий тармоқда янгиликларни кўриш одамга зарар етказиши мумкин, дея хабар қилинган компания блогида.
Facebook ижтимоий тармоғининг тадқиқотчилари Дэвид Гинзберг ва Мойра Бурке «Мураккаб савол: ижтимоий тармоқда ўтказилган вақт бизга зарар етказиши мумкинми?» сарлавҳали мақолада янгиликлар лентасини сустлик билан кўриб ўтириш одамларнинг руҳий соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинган.
«Умуман олганда, одамлар маълумотларни сустлик билан қабул қилиш жараёнига кўп вақт ажратишса, улар ана шундан кейин ўзларини ёмон ҳис этадилар», - дейилади мақолада.
Мичиган университети талабалари орасида ўтказилган тажриба эса мисол тариқасида келтирилди. Баъзиларидан ўн дақиқа давомида янгиликлар лентасини ўқишни сўрашган бўлишса, бошқалардан – постлар жойлаштириш ҳамда дўстлар билан мулоқот қилиш сўралди. Биринчи гуруҳдаги талабаларнинг кайфияти кун охирига келиб иккинчи гуруҳ қатнашчиларига қараганда анча ёмонлашган.
Бундан ташқари, хабар қилинишича, «ўртача статистик фойдаланувчига нисбатан ҳаволалар орқали бошқа саҳифаларга ўтган ёки ўртача фойдаланувчига қараганда постларга икки бора кўпроқ лайклар босган» одамларнинг руҳий ҳолати анча ёмонроқ бўлган.
Facebook тадқиқотчиларининг тахминига кўра, «бошқа одамлар ҳақида онлайн ўқиш салбий ижтимоий таққослашларга олиб келиши мумкин».
Бироқ компания фойдаланувчиларни Facebook’да кўпроқ вақтни ўтказишга чақирмоқда, масалан, эски дўстлар билан мулоқот қилиш, кичик гуруҳларда мунозаралар олиб бориш ёки дўстлар билан контентни тўғридан-тўғри алмашиш – тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, булар фойдаланувчини бахтлироқ қилиши мумкин экан.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025