Иқтисодиёт | 11:37 / 19.05.2024
13714
5 дақиқада ўқилади

Доллар заифлашди, Bitcoin нархи эса кескин ошди - Халқаро молия бозори шарҳи

Ҳафта давомида асосий қимматбаҳо металларнинг ҳаммаси  ўсиш суръатини тақдим этди. Хусусан, кумуш 2013 йилги максимумигача кўтарилди. Олтин 54 долларга, алюминий 101 долларга, мис 40 центга қимматлашди. Асосий криптолар ҳам март ойидан кейин, йирик ўсишга эришди.

Фото: AFP

Ўтган ҳафта ҳам бозорлар учун муҳим воқеаларга бой бўлди. 2024 йилнинг I чорак корпоратив маълумотлари бирин-кетин эълон қилиниб келинаётган бир пайтда, энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичнинг позитив бўлиши АҚШ фонд бозорининг қулаган позицияларини бутунлай тиклашига ёрдам берди. Бунга кўра, инфляция апрел ойида пасайган ва 3,4 фоизни ташкил этган. Бозор иштирокчилари қувончли хабарни мамнуният билан қабул қилган ҳолда монетар сиёсатнинг юмшатилиши бўйича умидлари бироз кучайди.

Jahon Insights канали экспертлари 13 майдан 17 майгача бўлган даврда Халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.      

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5303 (ҳафта бошидан +1,54 фоиз, йил бошидан +11, 18 фоиз);
  • NASDAQ – 18546 (ҳафта бошидан +2,12 фоиз, йил бошидан +10,22 фоиз);
  • DJI – 40003 (ҳафта бошидан +1,24 фоиз, йил бошидан +6,14 фоиз).

АҚШ фонд индекслари май ойининг навбатдаги ҳафтасида ўсиш суръатини тақдим қилишда давом этди. Хусусан, ҳисобот ҳафтасида Dow Jones индекси 491 пункт, NASDAQ 385 пункт ва C&P500 81 пункт ўсишга муваффақ бўлди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2414 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +2,30 фоиз, йил бошидан +17,06 фоиз;
  • Кумуш – 31,4 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан +11,8 фоиз, йил бошидан +32,4 фоиз;
  • Алюминий – 2612 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан +4,03 фоиз, йил бошидан +9,69 фоиз:
  • Мис – 5,04 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан +8,58 фоиз, йил бошидан +29,52 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам макроиқтисодий кўрсаткичлар таъсирида ўсиш суръатига эришди. Хусусан, кумуш 2013 йилги максимумигача кўтарилди. Ҳафта давомида олтин 54 долларга, алюминий 101 долларга, кумуш 3,32 долларга ва мис 40 центга қимматлашди.

Нефт

  • WTI – 79,46 доллар (ҳафта бошидан +1,7 фоиз, йил бошидан +11,45 фоиз);
  • BRENT – 83,9 доллар (ҳафта бошидан +1,49 фоиз, йил бошидан +8,9 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 1,23 долларга, BRENT эса 1,33 долларга ошди. 

Валюталар

  • USD/EUR:  +0,93 фоиз (йил бошидан -1, 54 фоиз);
  • CNY/USD:   -0,04 фоиз (йил бошидан +1,77 фоиз);
  • TRY/USD:  -0,32 фоиз (йил бошидан +8,98 фоиз);
  • UZS/USD:   -0,18 фоиз (йил бошидан +3,17 фоиз);
  • RUB/USD:  -1,81 фоиз (йил бошидан +1,84 фоиз).

Валюталар бозорида доллар заифлашди. Бунинг оқибатида евро 0,93 фоизга, рубл 1,81 фоизга, лира 0,32 фоизга, сўм 0,18 фоизга ва юан 0,04 фоизга мустаҳкамланди.

Криптовалюта

  • Bitcoin – 67029 доллар (ҳафта бошидан +8,94 фоиз, йил бошидан +58, 05 фоиз);
  • Ethereum – 3094 доллар (ҳафта бошидан +5,54 фоиз, йил бошидан +35,56 фоиз). 

Асосий криптолар март ойидан кейин, охирги ҳафта давомида нисбатан йирикроқ ўсишга муваффақ бўлди. Bitcoin 5 кунлик савдоларда 8,94 фоизга, Ethereum эса 5,54 фоизга қимматлашди. 

Бозорлар ҳақида қисқача

Барчага маълум бўлган глобал муаммолар ва шиддатли иқтисодий ўзгаришлар амалдорларни қийин қарорларни қабул қилиш жараёнида эҳтиёткорона бўлишига мажбур қилмоқда, чунки улар тақдим этган барча янгиликлар бозорларга тўғридан тўғри таъсир қилади. Айни пайтда давом этаётган урушлар ва табиий ҳодисалар туфайли ёқилғи ва бошқа турдаги асосий товарлар қимматлашиши жорий йилнинг 1-чорагида яна бир бор нарх босимини келтириб чиқарди ва сўнгги икки йилда олиб борилган монетар сиёсат муаммони ҳал этиш учун қанчалик камлигини кўрсатиб қўйди. Шунга қарамай, бозорнинг баъзи иштирокчилари сўнгги инфляцион маълумотдан кейин яна бир бор ўзларининг ўта оптимистик қарашларига таяниб, ставка пасайиши сентябрда бошланиб, йил охиригача 2 маротаба содир бўлишига урғу бера бошлади. Лекин эслатиб ўтиш керакки, ҳис-туйғуга асосланган ўсиш кўпинча катта коррекция/қисқаришларни келтириб чиқаради (жумладан, апрел ойида бўлиб ўтган коррекция ҳам). Шу туфайли, молия бозорларидаги савдоларда рискларни тўғри баҳолаб, бошқариш барча замонлар учун шубҳасиз муҳим қоида ҳисобланади ва иштирокчилардан эҳтиёткорликка риоя қилиш қатъий тавсия этилади.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 13 майдан 17 майгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.   

Мавзуга оид