Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев — чет элда ўқиб келиб, раҳбар сифатида ишлаётган ёшлар ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев 19 январь куни маънавият масалаларига бағишланган селектор ўтказди. Селекторда давлат раҳбари хорижда ўқиб келгач, масъул лавозимларга тайинланаётган ёшлар ҳақида тўхталди.
«Ёшларга катта-катта лавозимларни ишониб топширяпмиз. Уларда билим бор, истеъдод бор. Афсуски, айримлари миллий замин, миллий маънавиятимиздан узоқлашиб кетгани сезилиб қолмоқда. Уларнинг кўплари ўзлари ўқиб келган хорижий давлатлардаги тажрибани тез ва шошилинч амалга оширмоқчи бўляптилар, аммо бундай натижага ўша давлатлар бир неча юз йиллар давомида эришгани ҳақида улар ўйлаб кўрмаяпти.
Мен бундай ёшларимизга миллий тарихимиз ва қадриятларимизни, ўз ижтимоий муҳитини чуқур ўрганишни маслаҳат берган бўлар эдим», – деди Мирзиёев.
Давлат раҳбари рўй бераётган ижтимоий-сиёсий жараёнларни чуқур тушуниб, таъсирчан тилда етказиб берадиган таҳлилчи ва экспертлар жуда камлигини қайд этди.
«Бугун дунёда инсоннинг онги ва қалбини эгаллаш тобора кучайиб бормоқда. Бу ишнинг бошида турган кучлар ўз мақсадига эришиш йўлида тарғиботнинг барча усулларидан унумли фойдаланяпти. Шундай вазиятда жамиятимизни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасидаги илмий-амалий тадқиқотларни тубдан қайта кўриб чиқишимиз зарур.
Умуминсоний, миллий ва диний қадриятларимизга беписандлик ҳолатларига қарши курашнинг методологик асосларини шакллантиришимиз лозим.
Шу маънода Маънавият ва маърифат, Тараққиёт стратегияси, Ислом цивилизацияси марказлари, ижтимоий-гуманитар йўналишдаги тадқиқот институтлари ҳақиқий ақл марказларига айланиши керак», – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:46 / 02.06.2026
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди
22:05 / 02.06.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради
14:24 / 02.06.2026
Уч йилда кимё соҳасида 42 та йирик лойиҳа амалга оширилади
13:52 / 02.06.2026