Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Фото: AFP
Сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳам муҳокама қилишди.
Қайд этилганидек, ҳозирги вақтда Вазирлар Маҳкамаси фаолияти 1993 йил 6 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Бироқ бу Қонун Вазирлар Маҳкамасига тааллуқли ваколатлар ва масалаларни, Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ҳисобдорлигини тўлиқ акс эттирмайди. Шу муносабат билан бу Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш зарурати юзага келди. Қонунда Вазирлар Маҳкамаси мақомини, Вазирлар Маҳкамасига тааллуқли масалалар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг турли соҳалардаги асосий ваколатлари назарда тутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини режалаштириш ва баҳолаш, Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ва кўриб чиқиш тартиби, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган умумий масалалар, бу масалаларда қарорлар қабул қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари турлари мустаҳкамланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг Президент ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, суд ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларига аниқлик киритилмоқда.
Сўзга чиққанлар ушбу Қонун Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида жавобгарликни оширишга кўмаклашади.
Сенат аъзолари мазкур Қонунни ҳам маъқуллашди.
Мавзуга оид
19:07 / 13.01.2026
Ўзбекистонда суд қанчалик мустақил ва эркин? – фаоллар билан суҳбат
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
10:20 / 26.12.2025
2026 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинди
09:47 / 20.12.2025