Ўзбекистон | 11:09 / 09.03.2022
10797
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти ҳокимликлари тузилмасида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Хидирова Зулхумор

Сурхондарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Хидирова Зулхумор Абдурашидовна вилоят ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

З.Хидирова 1968 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда ҳозирги Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, она тили ва адабиёти ўқитувчиси.

З.Хидирова фаолияти давомида 2015-2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017-2020 йилларда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020-2021 йилларда туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Мазкур тайинловгача З.Хидирова Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Карамова Комила

Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори билан Карамова Комила Зайдуллаевна вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Мазкур тайинловгача К.Карамова вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид