Ўзбекистон | 21:25 / 27.12.2025
6132
1 дақиқада ўқилади

Энди ҳоким ўринбосари бир вақтнинг ўзида ободонлаштириш бошқармасига ҳам раҳбарлик қилади

2026 йил 1 апрелдан шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ҳудудларга улар томонидан етиштирилган мавсумий гул кўчатлари экилиши чоралари кўрилади.

2026 йил 1 январдан туман (шаҳар)лар ҳокимларининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар)лар ободонлаштириш бошқармалари бошлиғи ҳисобланади. Бу “Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Ҳужжатда кўрсатилишича, 2026 йил 1 апрелдан шаҳар ободонлаштириш бошқармаларига бириктирилган ҳудудларга улар томонидан етиштирилган мавсумий гул кўчатлари экилиши чоралари кўрилади.

Бунда мазкур тартиб 2027 йилдан республиканинг барча ҳудудларидаги ободонлаштириш бошқармаларида жорий этилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид