Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ADM Jizzakh Kia Sonet маҳаллийлаштирилишини тасдиқлади: маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат қўлга киритилди
2026 йил 26 март куни ADM компаниялар гуруҳи таркибига кирувчи ADM Jizzakh заводи Kia Sonet учун маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга бўлди.
Фото: ADM Jizzakh
ADM Jizzakh’да ишлаб чиқарилаётган кроссовернинг маҳаллийлаштириш даражаси 35 фоизни ташкил этмоқда. Корхона йилига 35 000 донагача Kia Sonet автомобилларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Ушбу натижа корхона жамоасининг автомобиль компонентларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, автомобиль маҳсулотларини етказиб берувчи мавжуд корхоналар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича олиб борган кенг қамровли ишларининг натижаси бўлди.
Бугунги кунда ADM компаниялар гуруҳи ўз кучи билан ташқи ва ички қисмлар, симлар, ўриндиқлар, кузов қисмлари, изоляция материаллари, аудио ва инфотизимлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштирган. Бундан ташқари, автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кўплаб маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
2026 йилда ADM Stamping асосида пресс ишлаб чиқаришни ва янги электродепозит цехини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу пўлат рулонларни кесишдан тайёр автомобилнинг якуний йиғувигача бўлган автомобиль ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш имконини беради.
Сертификатнинг мавжудлиги сотув имкониятларини кенгайтиради, жумладан, давлат компаниялари ва ташкилотлари томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар доирасида харид қилиш имкониятини очади.
Маълумот учун: маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори доирасида берилади ва автомобильнинг маҳаллийлаштириш талаблари ҳамда миллий стандартларга мувофиқлигини тасдиқлайди.
ADM: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn
ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 11.03.2026
ADM Jizzakh S&P Global молиявий барқарорлик рейтингига сазовор бўлди
17:00 / 17.11.2025
Янгиланган Kia K8 седани Ўзбекистон бозорига чиқишга тайёрланмоқда
15:00 / 11.11.2025
ADM Jizzakh — Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарлар сертификатини олишга муваффақ бўлган биринчи автомобил ишлаб чиқарувчиси
17:00 / 31.10.2025