“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади
Аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади.
Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг илк сайловолди ташвиқотини Нукус шаҳрида, қорақалпоғистонлик сайловчилар қаршисида ўтказди. Президент ўз нутқида қатор янгиликларни эълон қилди.
“Маҳалланинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича ҳам қатор янгиликлар қилинади. Бу борада, аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Бу – Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади, дегани.
Шунингдек, мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади. (Қорақалпоғистонда 20 миллиард сўм).
Шу билан бирга, маҳаллалар учун “Очиқ бюджет” имкониятларини янада кенгайтирамиз ва унга ажратиладиган маблағларни 3 карра оширамиз. Энди, “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз”, – деди Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024