Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Боруссия» Дортмунд тўхтатилди (Бундеслига турнир жадвали)
Фото: Бундеслига
Бундеслиганинг 8-тури доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клуби «РБ Лейпциг»ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиннинг 4-дақиқасида Пьер-Эмерик Обамейянг «Боруссия»ни олдинга бошлаганди. «РБ Лейпциг» тезда ҳисобни тенглаштирди — 10-дақиқада Марсель Забитцер аниқ ҳаракат қилди. 25-дақиқада меҳмонлар олдинга чиқиб олишди — Юссуф Поульсен гол муаллифи. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳимоячиси Сократис Папастатопулос қизил карточка олиб майдондан четлатилди, у ишлатган қўполликдан кейин белгиланган пенальтини Жан-Кевин Огустен аниқ ижро этди ва ҳисоб — 3:1.
56-дақиқада жамоалар ўйинчилар сони бўйича тенглашди — 2 дақиқа ичида 2 марта сариқ карточка ишлаган Штефан Ильзанкер майдондан чиқариб юборилди. «Боруссия» фақат битта жавоб голи ура олди — 64-дақиқада Обамейянг пенальтидан ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа, «Боруссия» чемпионатнинг янги мавсумида илк марта мағлубиятга учради, аммо жамоа ҳамон биринчи ўринда қолмоқда. Иккинчи ўриндаги «Бавария» 2, учинчи ўриндаги «РБ Лейпциг» 3 очко ортда қолдирилган.
Бундеслига, 8-тур
Боруссия Д – РБ Лейпциг 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар: 1:0 – 4 Обамеянг, 1:1 – 10 Забитцер, 1:2 – 25 Поульсен, 1:3 – 49, пенальти Огюстен, 2:3 – 64, пенальти Обамеянг.
Боруссия Д – Бюрки, Толян (Пулишич, 46), Папастатопулос, Топрак, Загаду, Кастро, Шахин (Вайгль, 46), Гетце, Ярмоленко, Обамеянг, Филипп (Бартра, 51).
РБ Лейпциг – Гулачи, Бернардо, Ильзанкер, Упамекано, Хальстенберг, Кампль, Кейта (Демме, 46), Забитцер (Орбан, 86), Брума, Поульсен, Огюстен (Лаймер, 65).
Огоҳлантиришлар: Кейта (15), Бернардо (30), Бюрки (48), Ильзанкер (54), Гетце (72), Демме (83).
Четлатишлар: Папастатопулос (47), Ильзанкер (56).
Бундеслигада шанба оқшомидаги бошқа ўйинлар натижалари

Бундеслига турнир жадвали
Мавзуга оид
16:06 / 29.11.2025
Лондонда дерби, Италияда пешқадамлар тўқнашуви. Ҳафта ўйинлари анонси
07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
01:58 / 02.06.2024
«Реал» — 15 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби
17:31 / 19.05.2024