«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
Бундеслиганинг 32-турида мюнхенликлар «РБ Лейпциг» клуби билан дуранг ўйнади. Бироқ уларнинг ягона рақиби «Байер» ҳам «Фрайбург»ни мағлуб эта олмаганидан сўнг очко йўқотди.

Фото: Jan Woitas/dpa/picture alliance
4 апрель, якшанба куни футбол бўйича Германия чемпионатида муддатидан аввал чемпион аниқланди. Бундеслига тарихида 34-марта Мюнхеннинг «Бавария» клуби ғолиб бўлди.
Мюнхенликлар 32-турда «РБ Лейпциг» билан дуранг ўйнади – 3:3, у ҳуштак чалинишига бир неча сония қолганида том маънода ғалабани бой берди. Бироқ чемпионлик учун курашган ягона рақиб «Байер» ҳам «Фрайбург»ни мағлуб эта олмаганидан сўнг очко йўқотди, бу ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Натижада, «Бавария» чемпионат тугашига икки тур қолганида «Байер»дан 8 очколик фарқ билан олдинда бормоқда.
Шу тариқа мюнхенликлар қасос олди – ўтган йили, 2024 йилда айнан «Байер» унинг Бундеслигадаги 11 йиллик ғалабалар сериясини тўхтатган эди. Ўшанда леверкузенликлар тарихда илк бор Германия чемпионлигини қўлга киритди.
«Бавария»нинг ғалабаси мюнхенликларнинг 31 ёшли инглиз ҳужумчиси Ҳарри Кейн учун алоҳида воқеа бўлди. Бунгача у ўзининг 14 йиллик фаолияти давомида профессионал даражада ҳеч қачон жамоавий титулни қўлга киритмаганди, бу эса мухлисларнинг унинг лаънатлангани ҳақида ҳазил қилишларига сабаб бўлган.
Мавзуга оид

12:00 / 16.06.2025
Месси голсиз бошлади, «ПСЖ» «Атлетико»ни ҳам яксон этди, «Бавария» 10 та гол урди

12:21 / 09.04.2025
«Интер» «Бавария»ни қарши ҳужумларда жазолади

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

14:17 / 30.01.2025