Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эслатма: Чет тили сертификати қалбаки экани аниқланса, абитуриент имтиҳондан четлаштирилади
Ҳозирга қадар Давлат тест маркази томонидан текширилган 726та чет тили сертификатларидан 73таси нотўғри киритилгани аниқланган.
Давлат тест маркази абитуриентлар онлайн ҳужжат топширишда чет тилидан имтиёз берувчи ҳужжатларини киритишда хатоликларга йўл қўйишаётганини маълум қилди.
ДТМнинг ёзишича, чет тилларидан сертификатга эга абитуриентлар рўйхатдан ўтишда сертификат қайси чет тилидан берилгани, сертификат тури, тилни билиш даражаси, ҳужжат серияси ва рақами, сертификат берилган сана ва сертификат расмини тизимга киритади.
«Бу маълумотлар сертификатларнинг ҳақиқийлигини текшириш ва тасдиқлашда жуда муҳим. Шунинг учун абитуриентлардан мазкур маълумотларни киритишда эътиборли бўлиш ва маълумотларни тўғри киритиш сўралмоқда.
Ҳозирга қадар текширилган 726та чет тили сертификатларидан 73таси нотўғри киритилгани аниқланган. Тиллар кесимида уларнинг 33таси инглиз тилига, 22таси корейс тилига, 17таси хитой тилига, 1таси араб тилига тўғри келади», деб ёзмоқда ДТМ.
Бу сертификатларни киритишда абитуриентлар қуйидаги хатоларга йўл қўймоқда:
- имтиёз бериш учун асос бўлмайдиган сертификатларни киритиш (ўқув марказлари томонидан берилган ёки халқаро бўлмаган сертификатлар);
- тилни билиш даражасини ошириб кўрсатиш (Б1 даражадаги сертификатни Б2 сифатида киритиш);
- сертификат серияси ва рақамини тўлиқ киритмаслик ёки нотўғри киритиш;
- амал қилиш муддати тугаган сертификатларни киритиш;
- сертификат расмини хато юклаш (бошқа расм).
Давлат тест маркази абитуриент томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент кириш имтиҳонларидан (талабаликка қабул қилинган бўлса, олий таълим муассасаси талабалари сафидан) четлаштирилиши ҳамда бу ҳақида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар қилинишини ҳам эслатиб ўтган.
Маълумот учун: тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишлари учун Б2 ва ундан юқори бўлган даражадаги чет тили сертификатига эга абитуриентларга бу фандан белгиланган максимал балл берилади.
Мавзуга оид
12:11 / 25.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023