20:47 / 25.10.2018
45689

2019 йили 3000 ўзбекистонлик Ҳажда бепул меҳмонхоналарга жойлашишлари мумкин

Фото: religions.uz

2019 йилги Ҳаж мавсумида Ўзбекистондан Ҳаж ибодатини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига борувчи мусулмонлар сони 10 минг киши қилиб белгиланиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасаннинг Kun.Uz мухбирига маълум қилишича, 3000 ўзбекистонлик ҳожилар Ҳаж мавсумида бепул меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин. 

“Авваламбор, Умра квотасининг бекор қилиниши мусулмонларимиз учун жуда ҳам катта хушхабар. Ўзимиз ҳам тўлқинланиб турибмиз. Умра масаласидан кейин, навбатдаги Ҳаж мавсуми учун квотани 10 минг кишига чиқариш таклифимиз бўлди. 

Видео: TasIX

Видео: YouTube

Яна бир хушхабарларимиздан биттаси шуки, 2018 йилги Ҳаж мавсумида Мовароуннаҳр вақф кенгаши раиси, доктор Ҳабиб билан кўришдик. Ўшанда, бизларни ота-боболаримиз, Ал Бухорийлардан қолган вақф меҳмонхоналари мавжудлиги маълум бўлди. Ана шу вақф меҳмонхоналарида бугунги кунда 3000 ҳожиларимизга текин хизмат кўрсатиш кутилмоқда. Бу борада музокаралар олиб бориляпти. Бу рақам йилдан йилга, 6000, 9000 тарзида кўпайтириб борилади. Шу билан Ҳаж амалини ҳозиргидан анча арзон нархларда бажариш имконияти пайдо бўлади”, - деди Нуриймон Абулҳасан Kun.Uz мухбирига берган блиц-интервьюсида. 

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

 

Top