Жаҳон | 18:53 / 01.03.2026
10767
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажод ҳам ҳалок бўлган

28 феврал кунги зарбалар учун белгиланган нишонлар қаторида унинг қароргоҳи ҳам бор эди.

Fatemeh Bahrami / Anadolu / Getty Images

Эроннинг олтинчи президенти Маҳмуд Аҳмадинажод АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга йўллаган зарбалари оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда 1 март куни ILNA агентлиги хабар тарқатди.

Агентлик маълумотига кўра, у Теҳрондаги Нармак туманида жойлашган қароргоҳига қилинган ҳужум қурбонига айланган. АҚШ ва Исроил ҳарбийлари Аҳмадинажоднинг қароргоҳини ҳам олдиндан нишон сифатида белгилаганди.

Ҳозирча бу маълумот бошқа манбалар томонидан тасдиқланмади.

Маҳмуд Аҳмадинажод муқаддам Ардабил вилояти губернатори (1993-1997) ва Теҳрон шаҳри ҳокими (2003-2005) лавозимларида ишлаган, 2005 йилдан 2013 йилга қадар Эрон президенти бўлган.

Президентлик муддати тугагач, Аҳмадинажод Эрон олий раҳбари ҳузуридаги маслаҳат органи – Мақсадга мувофиқликни аниқлаш кенгаши аъзоси бўлган.

АҚШ ва Исроилнинг 28 феврал кунги зарбалари оқибатида Эрон диний раҳнамоси Али Хоминаий ҳам ҳалок бўлганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид