Жаҳон | 15:56 / 29.03.2019
9460
1 дақиқада ўқилади

Японияда 1 апрел куни янги эра номи эълон қилинади

Фото: EPA-EFE/WILL OLIVER / POOL

Япония ҳукумати бош котиби Есихидэ Суга 1 апрел куни Японияда янги эра номи эълон қилинишини маълум қилди, деб ёзади The Mainichi нашри.

Шундан сўнг Япония бош вазири Синдзо Абэ ўз баёнотини эълон қилади.

Қайд этилишича, Японияда давр номи ўзгариши муҳим воқеа саналади. Ушбу номдан тангалар зарб этиш, календарлар чиқариш, расмий ҳужжатларда фойдаланилади. Ҳозирги эра Хэйсэй – Тинчлик ўрнатиш эраси деб номланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид