Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хмеймим ҳужумга учради. Русларнинг 7 самолёти йўқ қилинди
Фото: Максим Блинов / РИА Новости
31 декабрь куни жангарилар Суриянинг Хмеймим авиабазасига ҳужум уюштириб, россияликларнинг самолётларини йўқ қилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри ҳарбий-дипломатик манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатмоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, миномёт зарбалари берилиши оқибатида 4та Су-24 бомбардимончиси, 2та кўп мақсадли Су-35С қирувчиси ва 1та Ан-72 русумли ҳарбий-транспорт самолёти йўқ қилинган. Шунингдек, жангарилар ўқ-дорилар омборини йўқ қилишган.
Ҳужум оқибатида 10дан ортиқ ҳарбий хизматчилар жароҳатлангани айтилмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бермади.
Террорчилар фаолиятини ёритиб борадиган Directorate 4 телеграм-канали эса 31 декабрдан 3 январга қадар бўлган муддатда ҳеч бир жангарилар гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни зиммасига олмаганини билдирмоқда. Канал муаллифлари Россия Мудофаа вазирлиги шу вақтга қадар Хмеймим базасидаги ҳодиса ҳақида лом-мим демаганига эътибор қаратмоқда. Шунингдек, декабрь ойи охирида жангарилар йўллаган ракета тўхтатиб қолингани эслатиб ўтилмоқда.
3 январь куни Мудофаа вазирлиги 31 декабрь куни Хмеймим яқинида Ми-24 ҳарбий вертолёти ҳалокатга учрагани ва икки учувчи ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди. Вазирлик бу ҳодиса техник носозлик туфайли рўй берганини билдирганди. Суриядаги жангарилар эса бу вертолёт уриб туширилганини айтишган.
«Ҳужум ҳақида сунъий йўлдошдан олинган тасвирлар орқали аниқ тасаввурга эга бўлиш мумкин бўлади», — дейилади Directorate 4 хабарида.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
21:02 / 19.11.2025
Эрдўған Туркия ўзга ҳудудларга «ҳасад қилмаслигини» айтди
16:24 / 18.11.2025
2022 йилдан бери Ўзбекистонда ёлланиш моддаси билан 338 та жиноят иши очилди
18:41 / 15.11.2025