Жаҳон | 16:00 / 02.11.2018
16460
1 дақиқада ўқилади

Тельман Исмоилов Путинга хат ёзганини рад этди

Фото: Фото: Сергей Николаев / ТАСС

Москвадаги «Черкизовский» бозорининг собиқ эгаси Тельман Исмоилов Россия президенти Владимир Путинга мактуб ёзгани ҳақидаги маълумотларни инкор этиб чиқди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

У бу маълумотни провокация деб атади.

«Сизга шуни айтмоқчиманки, бундай мактуб йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Қолган ҳаммаси - ёлғон», - дея маълум қилди Исмоилов.

Аввалроқ, қатор ОАВ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларга таянган ҳолда Исмоилов Путинга мактуб ёзгани ҳақида хабар берганди. Унда айтилишича, «собиқ ҳамкорлар унга қарши ҳужум бошлаб, молиявий аҳволига жиддий зарар етказишди».

Шунингдек, Исмоилов Россияда ўзига қарши очилган жиноий ишларни изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, барча жиноий ишлар ёлғон маълумот ортидан қўзғатилган. Бундан аввал Россия Тергов қўмитаси тадбиркор Тельман Исмоиловни қотилликда айблаб, қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораларини танлаганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид