Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги мактабда ишчилар ва ўқитувчилар техник спиртдан заҳарланди. Улардан бири вафот этган, уч киши шифохонада
Улар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилгани айтилган.
Фото: Kun.uz
Андижон шаҳридаги мактаблардан бирида техник спирт истеъмол қилиниши оқибатида бир киши вафот этиб, уч киши заҳарланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
«Дарё» нашри ўз манбасига таяниб, 22 октябрга ўтар кечаси 36-умумтаълим мактаби биносида «директор ва хўжалик ишлари билан шуғулланадиган айрим ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилгани, оқибатда мактаб хўжалик мудири воқеа жойида вафот этгани, директор эса оғир аҳволда шифохонага етказилгани» ҳақида хабар берган.
Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолат юзасидан берган изоҳида аниқлик киритишича, ҳодиса 22 октябр куни содир бўлган, ушбу ҳолатда мактаб директори вазифасидаги Ф.Р (аёл киши) иштирок этмаган, у ишдан сўнг уйига қайтган.
Маълум қилинишича, ўша куни соат 17:00 ларда мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъули, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари, қоровул ва бир нафар ўқитувчи дарсдан кейин кечки овқатланиш жараёнида техник спиртни истеъмол қилгани аниқланган.
Хабарда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари, жабрланувчиларнинг ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаётбек Шамсиддиновга кўра, ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар аниқланмоқда.
- Бош прокуратуранинг Gazeta’га хабар беришича, ҳодиса оқибатда икки киши – мактаб хўжалик мудири ва қоровул вафот этган.
Мавзуга оид
10:01 / 06.12.2025
Андижонда ЙТҲдан сўнг 5 мингдан ортиқ кучли дори воситасининг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:21 / 21.11.2025
Андижонда уй шароитидаги нарколаборатория фош этилди
10:11 / 05.07.2025
Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди
12:55 / 21.04.2025