Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳрида эркак жанжал сабаб хотинини ўлдирди
Гумонланувчи Олтинкўл тумани ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
Жорий йилнинг 4 июл куни соат 9:30 ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро 1982 йилда туғилган турмуш ўртоғи билан Андижон шаҳар Ўрикзор маҳалласида келиб чиққан жанжал оқибатида аёлнинг бўйин қисмига хўжалик пичоғи билан уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.
Олган тан жароҳати оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчини ушлаш бўйича тезкор-қидирув чоралари кўрилган.
Олиб борилган тадбирлар жараёнида гумонланувчи Андижон вилояти Олтинкўл тумани, Кўмакай маҳалласи ҳудудида тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган бўлиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 13.03.2026
Тилла ва платина билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
12:27 / 12.03.2026
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
10:01 / 10.02.2026
Учтепада юк машинаси ҳайдовчиси ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди
08:50 / 17.01.2026