Ўзбекистон | 22:38 / 31.01.2026
15593
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қалин қор сабабли 600 киши ташқи дунёдан узилди

Тахминан 100 хўжаликдаги 600 киши йўллар ёпилиб қолгани сабабли зарур озиқ-овқат ва тиббий хизматларга етиб боролмаяпти.

Фото: Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қамаши туманининг Қизилтом қишлоғида қалин қор ёғиши оқибатида қишлоқ аҳолиси ташқи дунё билан алоқасиз қолди.

Тахминан 100 хўжаликдаги 600 нафар аҳоли йўллар ёпилиб қолгани сабабли зарур озиқ-овқат ва тиббий хизматларга етиб боролмаяпти.

Аҳоли вакиллари Майданак обсерваторияси ва Қизилтом қишлоғи ўртасидаги 10 километр йўлни қордан тозалашни сўрамоқда.

Ҳудудда озиқ-овқат етказиб бериш ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, айни пайтда йўллар қордан тозаланмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид