Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобул фожиаси: қурбонлар сони 40 кишига етди
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳри марказида 27 январь куни рўй берган портлаш натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, камида 40 киши ҳалок бўлди, 140 дан ортиқ инсон жароҳатланди.
Бу ҳақда араб ОАВ Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда хабар тарқатган. Қайд этилишича, камида 40 киши ҳалок бўлди, яна 140 инсон жабрланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ портлаш полиция назорат-ўтказиш пунктида юз бергани хабар қилинганди. Бомба тез ёрдам машинасига жойлаштирилган, у назорат-ўтказиш пунктига яқинлашган вақтда портлаб кетган. Ҳодиса ҳукумат муассасалари ва хорижий элчихоналар жойлашган туманда рўй берди.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026