Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди
25 май куни Балх вилоятининг Ҳайратон шаҳрида Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон номидан Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Фото: Kun.uz
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу юк “Termez Cargo Centre” майдонида шакллантирилган. Гуманитар ёрдам таркибидан асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа воситалар ўрин олди.
Балх вилояти губернатори ўринбосари Абу Идрис Ўзбекистон президентига Афғонистон халқини мунтазам қўллаб-қувватлаб келаётгани ва ғамхўрлиги учун алоҳида миннатдорлик билдирган.

Бу Ўзбекистон президентининг Афғонистон халқига бўлган чинакам биродарлик муносабатининг яна бир ёрқин ифодасидир, дейилади вазирлик ахборотида.
Ушбу ёрдам яқинда Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида юз берган кучли сув тошқинларидан зарар кўрган Балх, Бадахшон, Бағлон ва бошқа ҳудудлар аҳолисига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, бу 2026 йил давомида Афғонистон халқига юборилган иккинчи гуманитар ёрдам ҳисобланади. Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Кобул Ўзбекистоннинг ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш доирасидаги қадамларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг натижасида эса афғон маҳсулотлари экспорти ҳажми сезиларли ошмоқда, Афғонистон халқининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва фаровонлиги яхшиланяпти.
Мавзуга оид
17:55
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
22:32 / 21.05.2026
Оғир касалликка чалинган 10 минг болада жарроҳлик амалиёти давлат ҳисобидан ўтказилади
21:29 / 21.05.2026
Европа “Толибон”дан нима хоҳлаяпти?
20:53 / 21.05.2026