Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда қарийб 31 минг гектар майдонга такрорий экин экилади
Навоий вилоятида жорий йилда 30 939 гектар майдонга такрорий экин экиш режалаштирилган. 1 июль ҳолатига 23 093 гектар майдонга такрорий экин экилган. Бу ҳақда Kun.uz'га «Ўзагроинспекция» Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, такрорий экин экиш учун аҳоли, хусусан, ишсиз ёшларга ҳам ер ажратиб бериляпти. Бугунги кунга қадар вилоят бўйича 56 547 нафар аҳолига 23 111 гектар ер майдони ажратиб берилган.
Такрорий экинлар қаторида асосан сабзавот, полиз, дуккакли, мойли, озуқа экинлари ва шоли, тариқ экилмоқда. Вилоят бўйича 11 693 гектар ерга дуккакли экинлар экилган.
Ҳозирда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш бўйича кунлик кўрсаткич 1 491 гектарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
13:04 / 20.12.2025
Навоийда университет мансабдори пора билан ушланди
10:17 / 19.12.2025
Навоийда ота ва ўғил ис газидан вафот этди
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
13:06 / 01.11.2025