Жаҳон | 23:27 / 17.01.2019
25825
2 дақиқада ўқилади

Почтангизни бузиб кирилганликка текширинг: хакерлар 773 млн та почта адреси ва 22 млн та паролни эълон қилишди 

Интернетда 773 млн та электрон почта адреси ва 22 млн та паролдан иборат маълумотлар базаси жойлаштирилди. Бу ҳақда компьютер хавфсизлиги бўйича мутахассис Трой Хант маълум қилди.  

The Wired нашрининг таъкидлашича, бу ўғирланган маълумотлар сақланувчи энг йирик базалардан биридир. 

Хантнинг маълум қилишича, 87 гигабайт ҳажмга эга, “Коллекция № 1” деб аталган папка MEGA булутли хизмати ва “оммавий хакерлар форумида” жойлаштирилган. Тўплам, кўринишича, турли йилларга тегишли турли манбалардан олинган.

У аккаунтларларни ўғирлашда қўллаш учун яратилган бўлиши мумкин: хакерлар бирор сайтни танлаб, базадан автоматик равишда комбинацияларни қўйиб кўради. Одамлар баъзан бир хил логин ва паролларни қўллаши сабабли, жиноятчилар уларнинг аккаунтлари устидан назоратни қўлга киритишга муваффақ бўлади. 

Сизнинг почта адресингиз “Коллекции № 1” базасида бор-йўқлигини Хантга тегишли “Have I Been Pwned?” сайтида текширишингиз мумкин.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид