Технология | 21:06 / 08.11.2025
6506
2 дақиқада ўқилади

Энг оммабоп ва осон бузиладиган пароллар рейтинги тузилди

2025 йилда энг кенг тарқалган пароллар орасида 123456, admin ва password бор экани аниқланди.

Фото: iStock

Comparitech тадқиқот компанияси 2025 йилда сизиб чиққан икки миллиард паролни ўрганиб чиқиб, энг машҳур ва шунга мос равишда ишончсиз пароллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда жами 100 та вариант бор, аммо энг қизиқарлиси дастлабки 20 та вариант.

Тадқиқот натижаларига кўра, 2025 йилда энг кенг тарқалган пароллар орасида 123456, admin ва password бор экани аниқланди ва Лувр музейи видеокузатув тизими пароли Louvre бўлган дунёда бу унчалик ажабланарли эмас.

Паролларни таҳлил қилиш бўлими маълумотларига кўра, энг машҳур 100 та паролнинг чорак қисми фақат рақамлардан иборат бўлиб, уларнинг 38,6 фоизи 123 кетма-кетлигини, 3,1 фоизи эса abc ҳарфларини ўз ичига олган. Топ-100 га password ёки admin сўзларининг у ёки бу вариантлари ва minecraft сўзи билан вариантлар ҳам кирди.

Топ-10 энг оммабоп пароллар рўйхати қуйидагича:

- 123456

- 12345678

- 123456789

- admin

- 1234

- Aa123456

- 12345

- password

- 123

- 1234567890

Хавфсизлик бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, яхши парол камида 12 та белгидан иборат бўлиши, рақамлар, турли регистрдаги ҳарфлар ва махсус белгиларни ўз ичига олиши ва таниқли сўзлар ёки ибораларни ўз ичига олмаслиги керак.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид