Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дания қоғоз хатлардан бутунлай воз кечди
Рақамлаштириш туфайли мамлакатда оддий хатларга талаб йўқолмоқда — 2000 йилдан бери уларнинг сони 90 фоизга камайди.

Фото: Freepik
Данияда 1624 йилдан бери хат ва жўнатмаларни юбориш учун универсал почта хизмати фаолият кўрсатиб келарди, бироқ рақамли хизматлар бозорининг ривожланиши натижасида қоғоз ҳужжатлардан фойдаланиш кескин камайди. Бугунги кунда мамлакат дунёдаги энг рақамлаштирилган давлатлардан бири саналади: ҳар қандай эҳтиёж учун тегишли дастурлар мавжуд, ҳужжатлар смартфонда сақланади, ҳукумат идоралари эса ҳисоб-китобларни интернет орқали юборади.
Айнан шу сабабли Дания почта хизмати қоғоз хатлардан бутунлай воз кечиб, ўрнига фақат посилкалар етказиш режасини эълон қилди, чунки хат бозори энди даромад келтирмайди. Масалан, 2000 йилдан буён хатлар сони йилига 1,4 миллиарддан 110 миллионгача камайган. Бугунги кунда эса мамлакат аҳолисининг 95 фоизи рақамли почтадан тўлиқ фойдаланишга ўтган.
“Рақамлаштиришнинг жадал ўсиши натижасида Данияда хатлар сони кескин камайиб бормоқда. Шу сабабли PostNord 2026 йилдан бошлаб хат етказиб беришни тўхтатади ва ўз эътиборини данияликлар учун энг маъқул почта жўнатмаларини етказишга қаратади”, — дейилади PostNord давлат компанияси баёнотида.
Ўзгаришлар почта ходимларига ҳам таъсир қилади. PostNord компанияси 4600 нафар ходимидан камида 1500 нафарини ишдан бўшатишга ва кўчалардан минглаб почта қутиларини олиб ташлашга мажбур бўлади. Бироқ зарурат туғилганда, одамлар бошқа ташкилотлар орқали хат юбориши мумкин.
Айни пайтда Европанинг кўплаб почта хизматлари жадал рақамлаштириш билан юзма-юз келмоқда. Масалан, Германиянинг Deutsche Post компанияси харажатларни камайтириш учун 8000 дан ортиқ иш ўринларини қисқартиришига тўғри келди. Буюк Британиянинг асосий почта бизнеси Royal Mail ҳафтанинг муқобил кунларида шошилинч бўлмаган хатларни етказиб бериш орқали юз миллионлаб фунтларни тежашга ҳаракат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

11:21 / 09.07.2025
Дания бош вазири: ЕИ 5 йил ичида қайта қуролланиши керак

14:23 / 05.07.2025
Дания Ўзбекистонда биопротеин озуқа қўшимчасини ишлаб чиқаради

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025