Ўзбекистон | 11:37 / 21.08.2018
18195
1 дақиқада ўқилади

ЎзМТРК телеканалларидан бирида раҳбар ўзгарди

Фото: МТРК

Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон МТРК катта мажлислар залида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти “Madaniyat va ma’rifat” телеканали жамоаси билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. “Madaniyat va ma’rifat” телеканалида директори лавозимига Фарҳод Тўраев тайинланганлиги маълум қилинди.

Телеканалнинг аввалги раҳбари Икром Чориев “Маҳалла” телеканалига ишга ўтказилган.

Манбанинг билдиришича, “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг янги директори Фарҳод Тўраев бундан аввал Самарқанд телевидениесида ишлаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид