Германияда Россия тарғибот телеканаллари эфири блокланди
Ноқонуний стриминг хизмати мамлакатда тақиқланган Кремл тарғибот телеканалларини Германияга қайта трансляция қилган. Сервисни Карлсруэдан бўлган 37 ёшли эркак ва унинг 42 ёшли украиналик рафиқаси бошқарган.

Фото: РИА Новости
Германия божхона органлари Карлсруэ прокуратураси топшириғига кўра, Интернет орқали мамлакатда тақиқланган RT (собиқ Russia Today) ва "Россия 1" каби Россия телеканалларини Германияга ретранслация қилган ноқонуний стриминг хизмати фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда 27 сентябр, жума куни AFP ва Südwestrundfunk хабар берди.
Хизматни Карлсруэдан икки йилдан ортиқ вақт давомида 37 ёшли эркак ва унинг 42 ёшли украиналик рафиқаси бошқарган. Тинтув чоғида улардан ретрансляция ускуналари, ёзма далиллар ва 40 минг евро нақд пул мусодара қилинди. Бундан ташқари, эр-хотиннинг ноқонуний стримингдан олган 120 минг евро миқдоридаги даромади мусодара қилинди ва улар ишлатган интернет домени блокланди, дейилади прокуратура хабарида.
Санкцияларни бузгани учун эр-хотин камида бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
ГФР ва ЕИда Россия ташвиқот телеканаллари тақиқланиши
Германияда радио ва теледастурлар давлат регулятори - Лицензиялаш ва назорат комиссияси 2022 йил 2 февралда RT DE телеканалининг Германияда трансляциясини тақиқлади. Идора тушунтиришича, телеканалнинг мамлакат ҳудудида трансляция қилиш учун лицензияси йўқ, бу амалдаги қонунчиликка мувофиқ талаб қилинади. Ўша йилнинг 1 мартида ЕИ Кенгаши RT English, RT UK, RT Germany, RT France, RT Spanish ва Sputnik эфирини трансляция қилишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди, чунки бу телеканаллар Европа Иттифоқида жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солади.
2022 йил декабрида Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети доирасида ЕИ Кенгаши НТВ/НТВ "Мир", "Россия 1", РЕН ТВ ва Биринчи каналнинг кўрсатув лицензияларини тўхтатиб қўйди. "Ушбу оммавий ахборот воситалари Россия Федерацияси раҳбариятининг доимий бевосита ёки билвосита назорати остида бўлиб, улар Россиянинг тажовузини қонунийлаштирадиган ва Украинани қўллаб-қувватлашга путур етказадиган дезинформация ва ҳарбий ташвиқотнинг узлуксиз ва келишилган ҳаракатлари учун фойдаланилади", дея маълум қилганди ЕИ Кенгаши.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди

09:10 / 24.02.2025