Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди
Адлия вазирлигига кўра, телеканал бир нечта теленовеллаларда мусиқий асарлардан муаллиф рухсатисиз фойдаланган.
Фото: Getty images
«Севимли» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.
Қайд этилишича, муаллиф Р. Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар телеканал томонидан бир нечта теленовеллаларда рухсатсиз ҳамда тегишли шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилган ҳамда Splay va YouTube платформаларига жойлаштирилган.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди ҳуқуқбузарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177−1-моддаси 1-қисми (асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш) билан жарима белгилади.
Қонунчиликка мувофиқ, муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача (7,5 млн сўмдан 375 млн сўмгача) товон тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Мавзуга оид
21:27 / 30.12.2025
5 та университетда мингдан ортиқ асар бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилгани аниқланди
20:30 / 24.12.2025
Ёзувчилар энг йирик сунъий интеллект платформаларини судга берди
07:40 / 26.08.2025
Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
21:21 / 12.05.2025