Фото: Зиёратчиларнинг илк гуруҳи Мадинага учиб кетди
Ўзбекистонда 2023 йилги ҳаж мавсуми бошланди. Бу йил жами 15 минг нафар ўзбекистонлик ҳаж сафарига бориши мумкин.
4 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 да Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очиб берди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Уларни кузатиш учун Президент маслаҳатчиси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳам Тошкент халқаро аэропортида бўлди.
Қайд этилишича, 4−19 июн кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади.
Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15 130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.
Маълумот учун, мазкур рейслар давомида пойтахт аэропорти эстакадасида ҳаракатланиш вақтинча чекланади, терминалга кириш фақат йўловчилар учун очиқ бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиёратчиларнинг яқинларига терминалда тиқилинч ҳолатни ва аэропорт ён атрофида тирбандликларнинг олдини олиш учун аэропортга келмасдан, ўз яқинларини масжидлардан кузатишни тавсия қилди.
- Бундан олдинроқ Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистонда бу йилги ҳаж зиёрати учун квоталар ва тўлов миқдорини эълон қилганди. Унга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар (ўтган йили 12 минг бўлган) этиб белгиланди. Бир нафар зиёратчига тўлов миқдори жамоатчилик кенгаши қарорига асосан 68 миллион 760 минг сўм этиб белгиланди (ўтган йили 62 миллион 900 минг сўм бўлганди).
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024