Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбойжонга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябр кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбойжон Республикасида бўлади.
Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлатимиз раҳбари 11 ноябр куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.
12-13 ноябр кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.
Ўзбекистон президенти мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026