Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
Президент Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими - Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан 11 ноябр куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари Ар-Риёд шаҳрида навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябр кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбойжон Республикасида бўлади.
12-13 ноябр кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026