Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси вафот этди
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 6 декабрь куни Артём шаҳри (Приморье ўлкаси) шифохонасида Ўзбекистон фуқароси Б.Ғ. юрак етишмовчилигидан вафот этди.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, у ушбу ҳудудда 2015 йилдан буён қонуний асосда ишлаб ва яшаб келаётган эди.
Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалалар билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирган ҳамда эслатиб ўтишича, Россиянинг Узоқ шарқ федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
Бундан олдин, Россиядаги конда содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025
АҚШда ўн минглаб мигрантларнинг ҳимоя мақомини бекор қилишга рухсат берилди
20:33 / 13.08.2025
Москвада мигрантларга таксичилик қилиш тақиқланмаслиги айтилди
23:15 / 11.08.2025