Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда шоличиликдан йилига икки марта ҳосил олиш учун Хитой тажрибаси ўрганилади
Хабар қилганимиздек, 12 декабр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Хонқа туманидаги «Red star oxus» МЧЖ томонидан ташкил қилинган иссиқхонада бўлди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, корхонада қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тақдимотда туманларни ихтисослаштириш, янги ерларни ўзлаштириш, ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди. Аҳолига ер майдонлари ажратиб бериш, шу орқали одамларни иш билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича вазифалар қўйилди.
“Биз «Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишнинг янги тизими» бўйича тақдимот қилдик. Биринчи навбатда бу ерда шоличиликни ривожлантириш масалалари, айниқса «темир дафтар»даги эҳтиёжманд оилаларга очиқ ва шаффоф қилиб ерларни тақсимлаб бериш бўйича ҳам аниқ топшириқлар берилди.
Айни пайтда Хоразм вилоятида иккита томорқа кластери ташкил қилинаётган бўлса, келаси йили яна бештага кўпайтирилади. Шу билан бирга, хонадонларда сердаромад экинларни экишга жуда катта урғу берилмоқда.


Тақдимотда Янгибозор туманини томорқадан йилига икки-уч маротаба ҳосил оладиган энг намунали туманга айлантириш бўйича 8 та йўналишда аниқ режаларни белгилаб олдик.
Биринчиси, 1-3 сотихли ихчам иссиқхоналарни кўпайтириш. Иккинчи йўналиш узумчиликни ривожлантириш. Учинчидан экспортга кетадиган анор экиш бўйича маҳаллаларни ихтисослаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Шунингдек, чорва ҳайвонлари ва паррандаларнинг еми бўлган соя экиш ва ундан юқори даромад олиш бўйича тажрибани оммалаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Бунинг натижасида ҳам ернинг ҳосилдорлиги ортади, ҳам деҳқонларимизга қўшимча даромад бўлади ва паррандаларга озуқа бўлади.
Шунингдек, шоличиликда серҳосил бўлган ҳамда бошқа давлатларда ҳам ўзини оқлаган навларни ва тажрибаларни қўллаш, мисол учун Ветнам ва Хитой давлатининг тажрибасидан унумли фойдаланишимиз кераклиги айтилди. Олимлар билан ҳисоб-китобини қилиб, шолидан ҳам икки марта ҳосил олиш борасида керак бўлса Хитойдан олимларни чақириб, уларнинг тажрибаларини ўрганиш бўйича аниқ топшириқлар бўлди”, - дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов.
Мавзуга оид
13:42 / 14.01.2026
Telegram-бот орқали гиёҳвандлик воситаси сотганлар аниқланди
16:53 / 06.01.2026
Хоразмда дарахтга бориб урилган Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди
09:17 / 08.11.2025
Минг доллар эвазига “экспертиза” ваъдаси: инспектор қўлга олинди
16:39 / 04.10.2025