Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минг доллар эвазига “экспертиза” ваъдаси: инспектор қўлга олинди
Хивада фуқаро фойдасига экспертиза уюштиришни ваъда қилган инспектор қўлга олинди. Прокуратура фирибгарлик ва пора бериш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.
Хоразм вилоятида профилактика инспектори жабрланувчига танишлари орқали иш терговига таъсир кўрсатишни минг доллар эвазига таклиф қилган. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, фигурант Хива шаҳрида махсус операция пайтида қўлга олинган.
Маълум бўлишича, фуқаро профилактика инспекторига бизнесдаги шериги билан можароси ҳақида шикоят қилган. Унга кўра, шериги қўшма компания ҳужжатларидаги имзоларни сохталаштириб, даромадларни ўзлаштириб келган. Кўрсатилган сумма эвазига инспектор аризачи фойдасига экспертиза ташкил этишни ваъда қилган.
Хоразм вилояти прокуратураси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик ва пора бериш моддалари бўйича жиноят ишини қўзғатди. Инспектор қамоққа олинган.
ИИВ коррупция ёки бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан содир этилган жиноятларга гувоҳ бўлган фуқаролардан 1102 ёки (71) 234-31-74 рақамларига мурожаат қилишни сўради.
Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
16:58 / 22.05.2026