Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорларни тармоқдан узиш бошланади
Электр узилишларининг олдини олиш учун истеъмолчиларга ҳисобларини тўлдириш тавсия этилади. Буни мобил иловалар орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
27 январдан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими — АСКУЭ қайта ишга туширилади. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ жорий йилнинг 27 январ кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилишини маълум қилади.
Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишининг олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.
Қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилиши маълум қилинган.
Республика бўйлаб кузатилган аномал совуқ об-ҳаво сабаб электр энергияси ва газ бўйича қарздорлик учун узилишлар тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
20:41 / 15.12.2025
Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади
14:45 / 05.12.2025
Самарқанд электр тармоқлари Туркия компаниясига операцион бошқарувга берилади
21:10 / 29.11.2025
Аҳолидан солиқ қарзини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизимидан фойдаланилади
09:20 / 29.11.2025