Ўзбекистон | 11:30 / 20.03.2018
10576
2 дақиқада ўқилади

Фарғона шаҳрида байрам куни транспорт қатнови учун ёпиладиган кўчалар рўйхати эълон қилинди

Фарғона вилояти ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси «Наврўз» умумхалқ байрами муносабти билан 21 март — Наврўз умумхалқ байрами куни вилоят маркази Фарғона шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхатини маълум қилди.

Kun.uz таҳририятига тақдим этилган маълумотга кўра, байрам куни ёпиладиган кўчалар рўйхати:

  • Алишер Навоий кўчаси – Ўзбекистон овози – Юксалиш кўчалари кесишмасидан Ислом Каримов номидаги кичик ҳалқа йўлига қадар;
  • Юксалиш кўчасига туташ бўлган – Нуробод – Нурафшон – Офтоб кўчалари;
  • Ислом Каримов номидаги кичик ҳалқа автомобил йўлининг Юксалиш кўчаси кесишган чорраҳасидан бунга туташ Қашқар қишлоқ ва Эътиқод кўчаси кесишган чорраҳасигача;
  • Аҳмад Ал-Фарғоний истироҳат боғига олиб борувчи Аҳмад Ал-Фарғоний кўчаси – Университет кўчаси чорраҳасидан Аҳмад Ал-Фарғоний – Қомус кўчалари чорраҳаларигача;
  • Университет – Истироҳат чорраҳасидан Университет – Турон кўчалари чорраҳасигача;
  • Ватан равнақи – Мураббийлар кўчалари чорраҳасидан Бурҳониддин Марғиноний – Мураббийлар кўчалари чорраҳасигача;
  • Бурҳониддин Марғиноний – Сайилгоҳ чорраҳасидан Маърифат – Сайилгоҳ кўчалари чорраҳасигача;
  • Қиргули мавзесидаги «Кимёгар» ёшлар маданий марказига олиб борувчи Фарғона – Ўзбекистон кўчалари чорраҳасидан Марғилон – Ўзбекистон кўчалари чорраҳасигача;
  • Юксалиш кўчасида жойлашган «Ором» болалар боғига олиб борувчи Юксалиш – Янги турон – Файзулла Хўжаев чорраҳасидан Юксалиш кўчасига туташ бўлган Ватан кўчаси кесишган қисмигача;
  • Юксалиш кўчасида жойлашган «Ҳайвонот боғи»га олиб келувчи олиб борувчи Юксалиш кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасига бурилиш қисмидан Айланма ҳаракатгача бўлган қисми; 

Шунингдек, 20–22 март кунлари байрам тадбирлари ўтказиладиган маданият ва истироҳат боғларига туташ кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши режалаштирилмоқда.

UzA Qarshiyev Aziz
Тайёрлаган UzA Qarshiyev Aziz
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид