Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Март ойидаги байрамлар: неча кунлик дам олиш кутиляпти?
2026 йил март ойида Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари муносабати билан 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 4 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади.
Фото: iStock
Ўзбекистонда Рамазон ойи 19 февралдан бошланган. Шу билан бирга, 2026 йил Рамазон ҳайити 20 март, жума кунига тўғри келиши кутиляпти.
Наврўз байрами эса ҳар йили 21 март куни нишонланади. 2026 йилда ушбу сана шанба кунига тўғри келади. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, агар ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Шу боис 21 мартдаги байрам муносабати билан дам олиш куни 23 март, душанбага ўтади.
Шундан келиб чиқиб, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
- 20 март — Рамазон ҳайити;
- 21 март — Наврўз байрами;
- 22 март — якшанба;
- 23 март — кўчирилган дам олиш куни.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса 20, 21 ва 22 март кунлари дам олади. Улар учун 23 март, душанба иш куни бўлиб қолади.
Шу тариқа, март ойида байрамлар туфайли 5 кунлик иш тартибида ишловчилар учун 4 кунлик, 6 кунлик иш тартибидагилар учун эса 3 кунлик узлуксиз дам олиш имконияти юзага келади.
Айни пайтда, Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича алоҳида президент қарори эълон қилинса, тартиб расман янада аниқлаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
20:38 / 20.03.2026
Рамазон ҳайити муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига қутловлар келмоқда
11:12 / 20.03.2026
Тошкентдан бир кунда 500 мингдан ортиқ автомобил чиқиб кетди
07:20 / 20.03.2026
Kun.uz юртдошларимизни муборак Рамазон ҳайити билан самимий табриклайди!
19:50 / 19.03.2026