Ўзбекистон | 12:16 / 24.03.2021
2464
1 дақиқада ўқилади

Маданий мерос объектлари муҳофазаси кучайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ташкилий тузилмаси;

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти марказий аппаратининг бошқа ходимлари умумий чекланган сони 40 нафардан иборат бўлган тузилмаси, шунингдек унинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси;

2021–2022 йилларда моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобини юритиш, муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда Маданий мерос департаменти фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури;

2021–2030 йилларда Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхати, Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхати, Жаҳон хотираси рўйхатига маданий ва табиий меросларни киритишни илгари суриш бўйича миллий режа;

Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталар малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқалар.

Ҳужжат 4.03.2021 йилдан кучга кирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид