Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади
Шунингдек, Навоий вилоятида ҳам тиббий суғурта механизмлари синов тариқасида йўлга қўйилади.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистонда тиббий суғурта тизими синов тариқасида жорий қилинмоқда. Биринчи бўлиб амалиёт Тошкент шаҳрида, шунингдек, Навоий вилоятида ҳам жорий қилинади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов хабар берди.
«Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатида таъкидланганидек, 2023 йилдан бошлаб, Давлат тиббий суғурта тизимини Тошкент шаҳрида жорий қилиш учун барча имкониятлар мавжуд. Биз ўзимизга мажбурият олган ҳолда Навоий вилоятида ҳам тиббий суғуртани йўлга қўямиз», деди вазир.
Иноятов сўзларига кўра, бир ой муддатда тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича қарор ишлаб чиқилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги 72 та поликлиника ва 40 та шифохонани компютер жиҳозлари, зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга 30 млрд сўм йўналтирилади.
Тошкент шаҳрида 2023 йил 1 июлдан тиббий суғурта тизими механизмлари жорий этилади.
Бунда тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади. Шундан сўнг, ҳар бир бемор қачон, қаерда ва қандай даволаниши ҳақида аниқ маълумотга эга бўлади.
Мавзуга оид
16:56 / 27.11.2024
ССВ: Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини трансформация қилишда туркиялик мутахассислар яқиндан кўмак беради
22:57 / 04.09.2024
Тиббий суғурта доирасида тиббий хизмат кўрсатиш ва дори бериш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади
18:56 / 04.07.2024
Вазир: “Йил охиригача электрон рецепт тизимини йўлга қўямиз”
12:24 / 22.05.2024