Жаҳон | 19:30 / 23.07.2017
9495
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони қатарлик зиёратчиларни икки аэропорти орқали қабул қилади

Фото: © РИА Новости

Саудия Арабистон фуқаролик авиацияси маълум қилдики, Қатардан келадиган зиёратчилар қироллик ҳудудига икки аэропорт орқали кириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Бирлашган араб амирликларидаги WAM ахборот агентлиги хабар берди.

Баёнотга кўра, ҳажга келувчилар Жидда шаҳридаги қирол Абдулазиз аэропорти ёки Мадинадаги шаҳзода Муҳаммад ибн Абдулазиз номидаги аэропорт орқали қабул қилинади. Шу билан биргаликда, Қатар фуқаролари Qatar Airways авиакомпаниясидан фойдалана олмайди.

Қайд этилишича, кимда Саудия Арабистонига келиш учун қиролликдан расмий рухсат бўлса, Қатардан тўғридан-тўғри келиши мумкин, лекин авиакомпанияни саудияликлар фуқаролик авиацияси тасдиқлаб беради.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид