Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U23 гуруҳда биринчи ўрин билан Осиё Кубоги плей-офф босқичига чиқди
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Жанубий Кореяни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Фото: UFA
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон — Корея Республикаси 2:0
Риёд шаҳри, «Prince Faisal Bin Fahd» стадиони
Голлар: Беҳруз Каримов 47, Саидумархон Саиднуруллаев 70.
Ўзбекистон: 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 4.Ғиёсжон Ризақулов, 6.Равшан Хайруллаев (10.Рустам Фомин), 7.Сардор Баҳромов (5. Озодбек Эргашов), 8.Муҳаммадали Реимов (9.Саидумархон Саиднуруллаев 46) 11.Асилбек Жумаев, 16.Беҳруз Каримов (19.Муҳаммадбобур Каримов) 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Нурлан Ибраимов, 23.Абдуғафур Ҳайдаров (17.Амирбек Саидов).
Захира: 1.Максим Муркаев, 3.Дилшод Муртазаев, 12.Умар Рустамов, 13.Ислом Анваров, 14.Азизбек Тўлқинбеков, 15.Мейирбек Режабалиев, 18.Шохжаҳон Ёрқинбоев.
Огоҳлантириш: Нурлан Ибраимов 73.
Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалар ўртасида Осиё Кубоги давом этмоқда.
Ўзбекистон U23 терма жамоаси 13 январ куни C гуруҳининг сўнгги ўйинида Жанубий Корея ёшлари билан куч синашди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Беҳруз Каримов ва Саидумархон Саиднуруллаев ҳисобига ёзилди. Натижада ўзбекистонликлар 7 очко жамғариб, гуруҳда биринчи ўрин билан 1/4 финалга чиқди.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ливан кутилмаганда Эронни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу натижа Жанубий Кореяга қўл келди, улар 4 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқди. Ливан 3 очко билан учинчи, Эрон 2 очко билан тўртинчи бўлди.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1/4 финал ўйинни 17 январ куни ўтказади. Ўзбекистонликларга D гуруҳида иштирок этаётган Хитой, Австралия, Ироқ ёки Таиланд рақиб бўлиши мумкин – ўйинлар давом этмоқда ва тўртталаси ҳам плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб турибди.

U23 Осиё Кубогида 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга ажратилган ҳолда иштирок этмоқда. Ушбу мусобақанинг бошқаларидан фарқли жиҳати шундаки, унда Олимпиада йўлланмаси ўйналмайди. Шу сабабли, кўплаб жамоалар асосий таркиб билан иштирок этмаяпти.
U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилади. Унда Япония ёшлари энг кўп – 2 марта ғолиб чиққан, шу жумладан сўнгги турнирда ҳам. Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Мавзуга оид
18:36 / 12.01.2026
Тожикистонда 2026 йилги Ҳаж зиёрати нархи арзонлади
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
17:56 / 06.01.2026