Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
Носир Ал-Вадоий оиласининг маълум қилишича, 40 мартадан ортиқ ҳаж зиёратига борган. Унинг 134 нафар фарзанди ва набираси қолди. Унинг ёши расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.
Саудия Арабистонининг энг машҳур кекса одами Носир бин Радан Рашид Ал-Вадоий вафот этди. Бу ҳақда Gulf News араб нашри хабар берди. Оиласининг даъво қилишича, у 142 ёшда эди.
Жаноза намози Қиролликнинг жанубий минтақасидаги Захран ал-Жанубда ўқилди, шундан сўнг у қадрдон Рашид қишлоғига дафн қилинди. Таъкидланишича, дафн маросимида минглаб одамлар қатнашди.
Ал-Вадоий 1883-1884 йилларда, Саудия Арабистони давлати шаклланишидан олдин туғилгани айтилмоқда. Унинг ҳаёти бир асрдан кўпроқ вақт давомида мамлакатда кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларни қамраб олди.
Оиласининг маълум қилишича, у 40 мартадан ортиқ ҳаж зиёратига борган ва чуқур диндорлиги билан танилган. Унинг 134 нафар авлоди: фарзандлари ва набиралари қолди.
Шуни таъкидлаш керакки, эълон қилинган ёш расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган ва узоқ умр кўриш рекордларини текшириш билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар томонидан тан олинмаган. Шунга қарамай, бу янгилик мамлакатда ва ундан ташқарида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Расмий равишда дунёдаги энг кекса одам франциялик аёл Жанна Калман ҳисобланади. У 1875 йил 21 февралда туғилиб, 1997 йил 4 августда вафот этди: 122 ёш 164 кун. Унинг ёши туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, аҳолини рўйхатга олиш, никоҳ ва нотариал ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026