Жаҳон | 18:51 / 12.09.2025
9282
1 дақиқада ўқилади

Россиядан Тошкентга учган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

Иркутскдан учган самолёт аэропортга қайтишга мажбур бўлган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги таъкидланмоқда.

Фото: Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси

Россиянинг Иркутск шаҳридан Тошкентга учган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди. Бу ҳақда Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси хабар берди.

Қайд қилинишича, 12 сентябр куни эрталаб Ural Airlines авиакомпаниясининг Иркутск—Тошкент рейсини амалга ошираётган Airbus А319 самолёти учиш-қўниш йўлагида қушлар галаси билан тўқнашган. Шундан сўнг, аэропортга қайтишга мажбур бўлган.

Самолёт бортида 91 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Самолёт жиддий шикастланмагани таъкидланмоқда.

Транспорт прокуратураси томонидан текширув тайинланган.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид