Ўзбекистонда академик фаннинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи муаммолар маълум қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда шахс, жамият ва давлат фаолиятининг ҳамма соҳаларида академик фан ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга, шу жумладан ижтимоий муҳим ҳуқуқий тадқиқотлар натижаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, давлат ва ҳуқуқ соҳасида замонавий фундаментал илмий тадқиқотлар ҳолатининг танқидий таҳлили академик фаннинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи қатор муаммоларни кўрсатиб берган.
Улар:
биринчидан, мамлакатда ҳуқуқшунослик соҳасида чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказилишини таъминлайдиган ягона академик илмий ташкилотнинг мавжуд эмаслиги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг илмий-назарий базаси самарадорлигини оширишга имкон бермайди;
иккинчидан, фундаментал ҳуқуқий фанлараро тадқиқотларнинг етарли эмаслиги илмий тавсияларни ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқишга ва улардан ижтимоий амалиётда фойдаланишга тўсқинлик қилади;
учинчидан, охирги ўн йилликларда фундаментал юридик фан, қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўртасида катта узилиш юз берди. Айниқса, Фалсафа ва ҳуқуқ институти тугатилишидан кейин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида фундаментал юридик фаннинг ривожланиши тўхтаган эди;
тўртинчидан, давлат ва ҳуқуқ соҳасида социологик тадқиқотлар амалий эҳтиёжларни тўлақонли қондира олмаяпти, ҳуқуқ социологияси ривожланмаяпти;
бешинчидан, докторантлар тайёрлаш ва илмий кадрлар малакасини оширишнинг мавжуд тузилмалари тарқоқ, турли идораларга тегишли ва амалда фақат уларнинг манфаатларига хизмат қилади;
олтинчидан, илмий ишлар мавзулари юридик фанларнинг барча жабҳаларини қамраб олмайди, глобаллашув ва рақамли тараққиёт шароитида миллий ҳуқуқ ва давлат ривожланишини модернизация қилиш ва истиқболини белгилаш хусусиятларини аниқлашга лаёқатли ҳуқуқий тадқиқотларнинг устувор фанлараро йўналишлари мавжуд эмас;
еттинчидан, халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшуносликка ихтисослашган тадқиқот марказлари етарли эмас.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлардаги туб ўзгаришлар даврида давлат ва ҳуқуқнинг барқарорлигини таъминлайдиган, халқаро стандартларга мос илмий ташкилотини яратиш вазифасини тақозо этмоқда.
Юқорида санаб ўтилган омиллар Ўзбекистон Республикасида давлат ва ҳуқуқнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида давлат-ҳуқуқий тадқиқотларни кенгайтириш ва диверсификация этиш масаласини ўртага қўяди, дейилади ҳужжат лойиҳасида.
Мавзуга оид
17:28 / 16.12.2024
Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди
11:36 / 07.12.2024
Ўзбекистонлик олима Бутунжаҳон фанлар академияси аъзоси этиб сайланди
16:51 / 21.09.2024
Илм-фанни молиялаштириш: таклиф қилинаётган янги тизим самара берадими?
17:52 / 28.08.2024