Қашқадарёда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ИИБ ходими вафот этди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ИИБ ходими вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, жорий йил 1 октябрь куни Қарши туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қарши тумани маркази Бешкент шаҳарчасидаги кўчалардан бирида Cobalt ва «Жигули» машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда, 1997 йилда туғилган «Жигули» ҳайдовчиси, Қарши тумани ИИБ ҲПБ Таҳлил ва мувофиқлаштириш гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Тиркашев Дилшодбек Аваз ўғли оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳақида ҳали расмий маълумот берилмади. Kun.uz манбасига кўра, Cobalt машинаси катта тезликда ҳаракатланиб келиб «Жигули» машинасига урилган ва ҳодиса жойидан кетиб қолган. Шунингдек, мазкур ҳодисада «Жигули» машинаси йўловчиси ҳам жароҳат олгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.10.2024
“Кўп миқдорда жаримам бор эди” – Самарқандда пора олган ИИБ ходими қамалди
19:05 / 14.10.2024
Собиқ ИИБ ходими умрбодга ҳукм қилинди. У уч кишини ўлдирган
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024