Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
14та ҳудудда газ ва «свет»ни улгуржи харид қилиш ва сотиш функцияси хусусий операторга берилади
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2023 йил якунига қадар, “Ўзтрансгаз” АЖ 2024 йил якунига қадар халқаро кредит рейтингини олиши лозим. Бу президент томонидан 8 апрел куни имзоланган фармонда назарда тутилган.
Шунингдек, улар молиявий интизомга қатъий риоя этган ҳолда мустақил равишда халқаро банклар ва капитал бозоридан маблағ жалб этишга эришиши талаб этилади.
Халқаро молия институтлари ва консультантлар хулосалари асосида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фаолиятини такомиллаштириш , жумладан, уларнинг операцион самарадорлигини ошириш, соҳага хусусий секторни жалб қилиш бўйича 2022 йил 1 сентябргача ҳукумат қарори қабул қилинади.
Мазкур қарорда, тажриба тариқасида, дастлаб 14та шаҳар ва туманда, аҳоли учун белгиланадиган тарифларни оширмаган ҳолда табиий газ ва электр энергиясини улгуржи харид қилиш ва сотиш функциясини хусусий операторга бериш кўзда тутилади.
Мавзуга оид
19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди
13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди
15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди
20:09 / 03.02.2025