Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эпидемияларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг “Эпидемияларга қарши ва профилактик чора-тадбирларни молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасига асосан ташкил этилаётган жамғарманинг молиялаштириш манбалари белгилаб берилди. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби жамғарма олдига қўйилган вазифа ва мақсадлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиши бўйича алоҳида банд кўзда тутилган.
Эпидемияларга қарши кураш тадбирлари учун ажратилган бюджет маблағларини сарфлаш тартиби иккита йўналиш бўйича, шу жумладан жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларни рағбатлантириш миқдорлари белгиланган. Жамғарма маблағларини мақсадли сарфлаш мақсадида, жамғарма маблағлари кенгаш орқали бошқарилиши белгилаб қўйилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Эпидемияларга қарши курашиш жамғармасини ташкил этиш ва мазкур жамғармага ажратилган маблағларни сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси қабул қилиниши билан “Эпидемияларга қарши кураш бўйича тадбирлар учун бюджет ассигнацияларини сарфлаш ва эпидемияларга қарши курашга юборилган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг хизмат сафарини тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома”ни бекор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш регламентига асосан белгиланган тартибда таклиф киритилади.
Мавзуга оид
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025
Қишлоқ хўжалигини суғурта қилиш янги жамғарма орқали амалга оширилади
18:08 / 22.11.2025