Иқтисодиёт | 08:36 / 27.12.2025
1158
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади

25 декабр куни қабул қилинган қонун билан “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми ҳамда давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларига ажратиладиган трансфертлар миқдори қайта белгиланиши назарда тутилган.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, шунингдек “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш учун қўшимча маблағлар ажратилади.

Шу билан бирга, кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар ҳам қўшимча молиялаштирилади.

Қонун доирасида, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари кўрсаткичларига ўзгартишлар киритилиши белгиланган.

Бундан ташқари, бюджет маблағларидан фойдаланишда мақсадлилик ва самарадорликни ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш мақсадида айрим маблағларни мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш чоралари ҳам кўзда тутилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид