1 декабрдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ 2021 йил 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.
Қонунчилик палатаси, Жўқорғи Кенгес, маҳаллий кенгашлар ва айрим суд мажлислари жонли эфирда узатилади
Президент фармонига биноан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади ҳамда натижалари оммага етказилади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидаги тадбирлар телеканаллар ва Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилади:
- Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессиялари (ёпиқ мажлислар бундан мустасно);
- тарафларнинг розилиги билан фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қилувчи, аҳоли соғлиғини сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги, шу жумладан давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар, шунингдек, айрим оилавий низоларга оид фуқаролик ишлари бўйича суд мажлислари (ёпиқ суд мажлислари бундан мустасно).
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтинг жорий этилади
Президент қарорига асосан ҳар йил якуни бўйича барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини баҳоловчи рейтингни эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Шунингдек, қурилиш соҳасида шаффофлик ва қонунийликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида харид комиссиясининг маълумотлар ҳаққонийлигини текшириш ва иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш ваколатлари бекор қилинади.
Чет элда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари ва хорижий шахсларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади
Президент фармонига кўра:
- чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкони яратилади;
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда давлат хизматлари марказларида амалга оширилади.
Бундан ташқари, лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларидаги миллий валютадаги тўловлар БҲМнинг 10 фоизигача миқдорда белгиланади.
Кўчма савдо объектлари электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади
Президент қарорига биноан кўчма савдо фаолияти тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, тадбиркорлик субъектларидан рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинади
Президент фармонига асосан, 2021 йил 1 декабрдан:
- етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилиш бўйича тижорат банкларига қўйилган тақиқ;
- давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) тўғрисида тузиладиган шартномаларида мажбурий равишда олдиндан тўловни белгилашга доир талаб;
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талаб бекор қилинади.
Ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади
Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобил ўтказиш пунктларида:
- ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
- ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;
- тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади.
Мавзуга оид
13:12 / 26.12.2024
Электрон браслетли бўладиган маҳкумлар, маоши ошадиган маданиятчилар ва ёввойи ҳайвонларга “эркинлик” – 1 январдан нималар ўзгаради?
16:14 / 27.11.2024
Мигрантлар учун имконият, ишга тушаётган ижтимоий карталар ва «Мажбуриятлар реестри» – 1 декабрдан нималар ўзгаради?
13:59 / 29.10.2024
Камбағалликни қисқартиришда янги дастур, заргарлик буюмлари импортида енгиллик ва чиқинди қарздорлиги учун “жазо” – 1 ноябрдан нималар ўзгаради?
14:36 / 28.09.2024