Жаҳон | 19:00 / 04.10.2016
18884
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг 5 йирик давлати Сурия бўйича музокаралар ўтказади

Фото: © AFP

Буюк Британия, АҚШ, Франция, Италия ва ГФРнинг юқори лавозимли мулозимлари 5 октябрь куни Суриядаги инқирозга барҳам беришнинг сиёсий чорасини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар ўтказади, дея хабар қилмоқда Рейтер агентлиги Германия ТИВга таянган ҳолда. 

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни АҚШ Давлат департаменти РФ билан Сурия инқирози бўйича музокараларга барҳам берганини эълон қилди. РФ ТИВ Америка томонининг мазкур қарорига изоҳ бериб, бундан чуқур афсусда эканини билдирди. 
 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид